Ўш шаҳрига соат 18:00 дан бошлаб ичимлик суви берилади

Бугун, 26-апрелда соат  18:00дан бошлаб Ўш шаҳрига ичимлик суви берила бошлайди. Бу ҳақда  “Ынтымак”қа Ўш шаҳар сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Талантбек Байкишиев билдирди.

Унинг таъкидлашича, сувни тўхтатиш икки кунга режаланган эди. Бироқ ходимларнинг тинимсиз ҳаракатлари натижасида сув бир кунгагина ўчириладиган бўлди. Шаҳарликлар кечки соат 18:00дан кейин ичимлик сувдан фойдалана олади.

Сув қувурларни тозалаш ва эски қувурларни алмаштириш учун тўхтатилган. Бир кун исида сувнинг бошланиш томонидаги лойқаланган каналлар тозаланиб, резервуарлар ювилди.

Шаҳар сув хўжалик бошқармаси йилига икки маротаба, куз ва баҳорда профилактика ишларини олиб боради.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz