Ўш шаҳридаги ноқонуний қурилишларга маъмурий жарималар нарҳи 200 минг сомгача кўтарилди.

Ўш шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларидан тижорий мақсадда фойдаланишга 2013- йилда мараторий киритилган. Шу боисдан уйларнинг биринчи қаватларини савдо шаҳобчалари, жамоат оқатланиш жойлари қатори фойдаланиш ҳам мумкин эмас.  Бу ҳақда “Онут”  кўрсатувида  Давлат экотех назоратининг бош мутахассиси Осмонкул Курманбеков билдирди.

Давлат экотех назоратининг бош мутахассиси Осмонкул Курманбековнинг сўзларига кўра, ноқонуний қурилишлар учун маъмурий жарима миқдори кўтарилиб, бугунги кунда ўз кучига кирган. Авваллари мазкур сумма 10 минг сомдан 20 мингсомгача бўлса ҳозирда 7 минг сомдан 200 минг сомгача кўтарилган.

Ўш шаҳар қурулиш ва муниципиал мулк бошқармасининг бошлиғи Мирлан Исраиловнинг таъкидлашича,  Ўш шаҳрида ҳар бир қурилаётган объектларда автомобиллар учун махсус тўхтовчи жойларнинг қурилиши бугунги куннинг талаби. Шу боисдан бугунги кунда қурилаётган ҳар бир кўп қаватли уй, жамоат овқатланиш жойлари ёки савдо шаҳобчаларининг бинолари режасига киритилиши шарт.

 “Бу ишлар нафақат шаҳар марказида, балки, четки ҳудудларда ҳам олиб борилмоқда”,– деди М. Исраилов .

Унинг маълумотига кўра, шаҳар марказида қурилган ноқонуний, талабга жавоб бермаган қурулишлар огоҳлантиришлар остида буздирилмоқда.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz