Ўш шаҳридаги капитал қурулишлар талабга жавоб бермоқдами?

Ўш шаҳридаги Сой бўйи кўчаси билан Ленин кўчасини бирлаштирган кўприкнинг қурилиши бошланган.  Бироқ бу ерда кўприкнинг қурилишига айрим яшовчилар ижобий  фикр билдирса, баъзилари   автомобил кўп қатнаган йўлларга эътибор қаратилса, тирбандликларнинг олди олинган бўлармиди дейишмоқда.

 “Мазкур ерда пиёдалар учун кўприк бор эди. Ўз ҳолича қолгани яхши эди. Сабаби ҳозир бу кўприкдан ўтиб яна тўғри йўлга чиқиш учун айланиб ўтишга тўғри келади. Ундан кўра кўприкни ўша ерга қуришса мақсадга мувофиқ бўларди”, -дейди шаҳар яшовчилари.

Ўш шаҳар қурулиш ва муниципиал мулк бошқармасининг бошлиғи Мирлан Исраиловнинг маълумотига кўра, мазкур уч кўчани бирлаштирган  кўприк, муқобил тарзда қурилмоқда. Агар Б. Нурматов кўчасидаги кўприк таъмирланадиган бўлса, мана шу кўприкдан фойдаланилади.

 

Ичимлик суви тўхтаган вақтда аҳолига резервуардаги сув асқотиши айтилган.

Шаҳарда олиб борилган капитал қурулишлар бугунги кунда талабга жавоб бермайди. Чунки  яшовчиларнинг муаммолари мазкур қурилишлар орқали ҳал этилмаяпти. Апрель ойининг бошида ёғингарчилик кўп бўлгани боис, ичимлик суви тўхтаб қолди. Уларнинг қаторини тўхтовсиз   сув билан таъминлаш керак бўлган  Ак-Тилек ва Кулатов ҳудудлари ҳам киради. Шу боисдан ахоли орасида сув омбори ишдан чиққан деган шубҳалар бор.

“Ёмғир ёғиши билан сув тўхтайди. Мана уч кундирки сув йўқ”, – деб билдирди Ак-Тилек кичик шаҳарчасининг яшовчилари.

Ўтган йили Осиё тараққиёт банки билан Россия жамғармасининг молияси асосида Ўшнинг ғарбий томонига 60 минг аҳолини сув билан таъминлайдиган омбор қурилиб, фойдаланишга берилган. Талабга кўра, резервуар ёғингарчилик мавсумида ҳам сувни тўхтовсиз бериши лозим бўлган.

Ўш шаҳар сув канал бошқармасининг бошлиғи Ормош Осмоновнинг маълумотига кўра, мазкур резервуардаги сув фақат бир кунгагина етади. Айниқса, шаҳардаги ичимлик суви 100 минг кишига мўлжалланган бўлса, ҳозирда бу сувдан 500 мингга яқин яшочи фойдаланмоқда. Шу боисдан ҳам сув танқислиги пайдо бўляпти.

 

“Сув омборининг қурилишида лойиҳачиларнинг техник хатоликлари туфайли бир оз носозлик бўлган. Ҳозирда қайта қараб чиқилмоқда. 2017 – йилда бу камчиликлар тўғриланади деган ваъдалар берилган”,– дейди Ўш шаҳар қурулиш ва муниципиал мулк бошқармасининг бошлиғи Мирлан Исраилов.

Омборга 6 минг  метр куб сув сиғиб, 2 ҳудуддаги аҳолини таъминлаш режаланган. Бироқ сўнги  3 кун ичида ичимлик сувини тинимсиз фойдаланиш оқибатида сув ҳажми кескин озайиб, ҳудудларга сув етмай қолган.

Назарбоев молияси асосида қурилган мактабда ҳам ёриқлар пайдо бўлди.

Бундан ташқари ўқувчиларнинг билим олишлари учун қурилиб, 2016-2017-ўқув йили учун фойдаланишга топширилган Ўш шаҳридаги “Жетиген” мактабида ҳам бир йил ўтмасдан таъмирлаш ишлари олиб борилган. Мазкур мактаб Қозоғистон республикасининг президенти Нурсултон Назарбоев молияси асосида қуриб берилган бўлиб, ёриқлар пайдо бўлиши билан зудлик билан ямаш ишлари олиб борилган.

“Бу бинонинг ҳар бир қисми алоҳида солинган. Шу боисдан зилзилаларга бардош бериши учун дефармация шоф қолдирилар экан. Бунинг ҳеч қандай ҳавфли жойи йўқ”,– дейди  “Жетиген” мактабининг директори Киял Акматалиев.

 

Эслатиб ўтсак, шаҳарда йўл тирбандлигининг олдини олиш мақсадида қурилган Навоий кўчасидаги кўприк ҳам бир йил ўтмасдан таъмир талаб бўлган. Жорий йилнинг 8-март куни эса, кўприкнинг сувоқлари ҳомиладор аёлнинг бошига кўчиб тушган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz