Ўш шаҳрида шифокорлар учун 28та кичик автобус хизмат кўрсатмоқда

Ўш шаҳрида шифокорлар учун 28 та кичик автобус ишламоқда. Бу ҳақда республика штаби билдирди.

Кичик автобуслар шаҳардаги 8 касалхона ва 12 та оилавий шифокорлар марказининг кучайтирилган тартибда ишлаётган ходимларига туну кун хизмат қилади

“Тиббиёт ходимларини уйидан ишга, ишдан уйига етказиш бўйича шаҳар мэри топшириқ берган. Ёқилғи моддалари эса мэрия томонидан қуйиляпти. Ҳайдовчилар ўз ташаббуслари билан маош олмай бепул ишлашмоқда ”, – деди вице-мэр Асилбек Топчубаев.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган