Ўш шаҳрида йил бошидан буён 4 она туғруқдан вафот этди

29-августда Ўш шаҳар туғруқ стационарига  28 ёшдаги аёл оғир аҳволда олиб келинган. У ўғил туққан. Аммо келиннинг соғлиги ёмонлашиб, 17-сентябрь куни вафот этган. Аёл бунгача жигар хасталиги  гепатит “Б” касаллиги билан оғриган. 

Юқоридаги онанинг ўлимини қўшганда жорий йилда Ўш шаҳрида 4 вазият аниқланган. Кўрсатгич ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан бир ҳолатга кўп. Ўш областида бўлса, ўтган йили 5 аёл туғруқдан вафот этса, жорий йилнинг 8 ойида кўрсатгич еттитига етди. Шифокорларнинг сўзларига қараганда, туғруқхоналарда содир бўлган ўлимни ҳомиладорлигига ёки шифокорнинг тажрибасизлиги билан боғлаб бўлмайди.

Ўш шаҳрининг бош акушер-гинекологи  Кишимжан  Мурзакулованинг таъкидлашича, мамлакатда сўнги 10 йилни ҳисобга олганда оналарнинг ўлими озайган. Бунга тиббиёт тармоғидаги ўсиш, аёллар орасида ўтказилаётган тушунтириш ишларининг кўпайгани сабаб бўлмоқда. Тиббиётда силжиш бўлгани билан оналарнинг саломатлиги ночор аҳволга тушаётгани ачинарли кўриниш. Бунга ташқи мухожирликнинг кучайиши, ижтимоий етишмовчилик ва қизларни эрта турмушга чиқиши бош омил ҳисобланади.

Соғликни сақлаш министрлигининг Ўш областидаги оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича  координатори Замирбек Шакировнинг таъкидлашича, она-боланинг соғлигини мустаҳкамлаш учун  министрлик бир қанча самарали ишларни амалга ошириб келмоқда. Ҳар йили 10га яқин ўқув-семинарлари уюштирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари оналар ўртасида рўйҳатга олинган касалликлар аниқланиб, бепул хизмат кўрсатилмоқда.

Шифокорларнинг таъкидлашича, онанинг эсон-омон кўз ёришининг 80% ўзига, қолгани тиббиёт ходимлари ва атрофидаги яқинларига ҳам боғлиқ. Шу боисдан шифокорлар эътиборли бўлишини тайинлашади.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz