Ўш шаҳрида баъзи ҳайдовчилар йўл ҳақини кўтаришни талаб қилмоқда

Ўш шаҳрида баъзи жамоат транспорти ҳайдовчилари йўл ҳақини кўтариш талабини қўйиб, иш ташлашни кўзламоқда. Улар йўл ҳақини катта одамлар учун 12 сом, ўқувчиларга 5 сом қилишни талаб қилишмоқда. Бу ҳақда “Ынтымак”қа Ўш шаҳар йўловчиларни ташиш агентлигининг директору Равшан Марипов билдирди.

Маълумотга кўра, бунгача кичик автобусларда ўқувчиларга 5 сомга кўтариш таклифи киритилган. Аммо бу тавсия шаҳар депутатлари томонидан маъқулланмаган.

“Баъзи ҳайдовчилар нарҳ кўтарилмаса, ишга чиқмаймиз деб талаб қўйишди. Уларга тушунтириш ишларини тинимсиз олиб бориб, бир қарорга келдик. Ҳозирда Ўшдаги барча жамоат транспорти тўхтовсиз йўналишга чиқиб, аҳолига хизмат қилмоқда”, -деди Равшан Марипов.

Шаҳарда умумий 1200 маршрут йўналиши бор.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган