Ўш шаҳар милицияси 9та қиморхонанинг номини ошкор қилди

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан 2018-йилнинг январь ойидан  2019-йил май ойигача, Ўш шаҳар ҳудудида «яширин қиморхоналарни уюштиришда гумонланиб 9та жойни аниқлаганини эълон қилди.

Алар:

  1. Супаналиева кўчасидаги «Прадо» ўйин клуби (шаҳар стадиони ёнида);

  2. Раимбеков кўчасидаги «Мейгранд» ўйин клуби;

  3. Ленин кўчасидаги  «Бархан» ўйин клуби;

  4. А. Масалиев кўчасидаги «Азик-Ордо» дўконининг ер тўласидаги ўйин клуби;

  5. «Анар» кичик шаҳарчасидаги «Миллион» супер маркетига ёнма-ён жойлашган ўйин клуби;

  6. Масалиев проспекти билан  Ленинград кўчалари кесилишидаги ўйин клуби;

  7. А. Навоий кўчасидаги «Де люкс» меҳмонхонаси биносига ёнма-ён жойлашган ўйин клуби;

  8. Райимбеков кўчасидаги «Тож-Махал» меҳмонхонасида жойлашган ўйин клуби;

  9. Ленин кўчасида жойлашган «Тош-Работ» универмагига ёнма-ён жойлашган ўйин клуби.

Бугунги кунда мазкур жойлар ичидан «Де люкс» ҳамда «Прадо» ўйин клублари устидан судгача тергов амаллари қайтадан амалга ошган. Ўтган йилдан буён «Прадо» ўйин клуби устидан икки маротаба «яширин қиморхоналарни уюштириш»да гумондор қатори текширув ишлари олиб борилган. Аммо , махсус экспертизанинг «ҳеч қандай қимор ўйинларини қамраган ҳеч қандай белгилар йўқ» деган хулоса туфайли қисқартирилган. Аммо, бугунги кунда бу ўйин клуби устидан Ўш шаҳар  милицияси учинчи маротаба яширин қиморхоналарни ташкил этишда гумондор сифатида қайт этиб, судгача текширув олиб бормоқда. Мазкур далиллар бўйича қайтадан ҚР процессуал кодексининг талабларига кўра, экспертизага берилган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган