Ўш: Рамазон ойи ҳурматига тишларни бепул даволаш акцияси эълон қилинди

Ўш шаҳрида фаолият олиб борадиган тиш шифокори Умидбек Хамроев Рамазон ойида бепул тиш даволаш акциясини эълон қилди. Шифокорнинг сўзларига кўра, фақат даволаш хизмати эмас, дори-дармонлари ҳам бепул бўлади.

“Бунинг учун бизга келадиган кам таъминланган оилалар ижтимоий ҳолати бўйича қишлоқ ҳукуматидан маълумотнома олиб келса,  бепул тишларини даволаб берамиз. Ҳозирги вақтда ҳатто тиш олдиришга ҳам пул топа олмай қолганларни кўриш мумкин. Бу акцияда ана шундай кам таъминланганларга ёрдам беришни ният қилганмиз. Ҳозирда протез тайёрлайдиган техниклар билан гаплашяпман. Агар улар ҳам акциямизга қўшиладиган бўлса, бепул протезларни ҳам қўйишимиз мумкин. Тишни даволаш вақтида барча дори-дармонлар бепул бўлади”, – деди У. Хамроев.

Бошқаларга одатдагидек хизмат кўрсатилади. Умидбек Ҳамроевнинг бепул акцияси Рамазон ойининг биринчи кунидан бошланиб, ой  охиригача давом этади. Умидбек акцияга ўзининг ҳамкасбларини ҳам чақирди.

Манзил: Ўш шаҳри, А. Шакиров кўчаси 271/90, мўлжал “Нооруз” ресторани.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган