Ўш: пиёдалар йўлакчасида савдо қилганлар шаҳар аҳолисига тўсқинлик қилмоқда

Ўш шаҳридаги пиёдалар йўлакчасида савдо қилганлар пиёдаларга ноқулайлик яратмоқда. Уларнинг аксарияти Ж. Раимбеков кўчасида жойлашган. Йўлнинг икки томонида тенг савдо- сотиқ ишларини олиб борганидан яшовчиларга тўсқинлик қилмоқда.

Шаҳар аҳолиси пиёдалар йўлакчасини асоссиз савдо – сотиқлардан озод қилиш бўйича оммавий ахборот воситаларига бир неча маротаба арзланишган. Текширув ишларининг асосида йўл тартибга келтирилиб, кейин яна эски ҳолига келиб қолишини айтишади.

Кўчанинг икки томонида савдо қилаётганларнинг ҳам айтадиган жавоблари тайёр. Улар пиёдалар йўлакчасида савдо қилганлар хорижда ишлаш учун шароити йўқлигини, ёши улуғ кишилар дейишади. Кундалик озиқ-овқатга маблағ топиш учун ноилож кўчаларда савдосини олиб бораётганини айтишиб шикоят қилишади.

Ўш шаҳар мэриясининг ташқи алоқалар ва  бизнес соҳасини ривожлантириш агентлигининг ходими Чингиз Ташиевнинг таъкидлашича,  Ж. Раимбеков кўчасида 100га яқин савдогарлар асоссиз савдо ишларини олиб боришмоқда. Уларга шаҳар мэриясининг қорори асосида ҳар кварталда тушунтириш ишларини олиб борилиб, фаолиятни тўхтатиш бўйича огоҳлантириш беришади. Бунгача мана шундай ноқонуний фиолият олиб борган сотувчиларга бозор ичидан махсус жой ҳам ажратилган, аммо қайтиб яна йўл четига чиқиб олишади.

Мазкур кўчадаги савдогарларнинг сони сўнги 10 йилда беш баробарга кўпайиб, автомобил ўтадиган йўлни ҳам тўсиб олишган. Уч йил аввал йўл кенгайтирилиб, кўп ўтмасдан ўша сотувчилар бозордаги савдо ишларидан қаноатланмай пиёдалар йўлакчасига чиқиб олишган.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган