Ўш областида маст ҳолатда машина бошқарганлар сони озайди

Ўш областида йил бошидан бери маст ҳолатда машина бошқарганлар сони ўтган йилга нисбатан 25 фоизга озайиб, жаъми 133 йўл ҳалокати рўйхатга олинган. Бу ҳақда Ўш ОИИБнинг Патруль милиция бўлимининг матбуот котиби Айбек Бечеловга иқтибос келтириб  Sputnik.kg билдирди.

Йўл ҳалокатидан жароҳатланганларнинг сони 242 кишини ташкил қилган. Унда балоғатга етмаганлар иштирокида 32 вазият рўйхатга олиниб, 37 нафар бола турли жароҳат олган.

«Ўш области бўйича Патруль милиция бўлими ходимлари томонидан 14 129 маъмурий протокол тузилган. Улар орасида маст ҳолатда машина бошқарганлар сони 267га етган. Таъкидлаб ўтсак, спиртли ичимлик истеъмол қилиб автоҳалокатга учраган беш  вазият рўйхатга олиниб, уч киши ҳалок бўлган. 16 киши турли жароҳат олган», — деб айтилади маълумотда.

Таъкидлаб ўтсак, Ўш области бўйича Патруль милиция бўлими йўл ҳалокатларнинг олдини олиб, сонини озайтириш мақсадида тушунтириш ишларини олиб боради.

Фото: Darakchi.uz

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz