Ўш областида «Бир мўминга бир дарахт» акцияси ўтмоқда

Ўш областининг районларида кўчат экиш бўйича “Бир мўминга-бир дарахт” акцияси ўтмоқда. Тадбир Аравон районида дин ходимлари томонидан бошланиб, 200дан ортиқ кўчат экилди.  Акция апрель ойига қадар давом этади.

Тадбир бундан кейин областнинг бошқа районларида ҳам ўтади. Бугун, 13 мартда Қорасувда, ундан кейин Ўзган, Новқат, Чон-Алай ва Алай районларида ўтказилади.

Масжид, диний идоралар ва қариялар уйининг ёнига кўчатлар экилади. Тадбир давомида иштирокчиларга савоб ишларнинг фойдаси тўғрисида айтиб бераяпмиз. Барча ҳудуддаги дин ходимлари акцияга фаол қатнашишмоқда”,-дейди муфтият вакиллари.

Ўш шаҳрида ҳам шаҳарни тартибга солиш бўйича уч ойлик ўтказилмоқда. Унга ҳар бир муассаса ишхоналарнинг, ОЎЮнинг талабалари қатнашиб, ўз ҳудудида шанбаликларни уюштиришмоқда.

Сурат: Муфтият 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz