Ўш: касалхона ҳовлисидан топилган мурданинг шахси аниқланди

Ўш шаҳридаги касалхона ҳовлисидан топилган мурданинг шахси аниқланди. Бу ҳақда “Ынтымак”қа Ўш шаҳар ИИБнинг матбуот котиби маълум қилди.

Хабарларга кўра, мархум Қорасув районининг яшовчиси 59 ёшли Аскар Эргешов экани аниқланган.

Мархум уйидан чиқиб кетиб, кўчада кун кечирган. Аёли билан ажрашган, муқим бир жойда ишламаган.

Таъкидлаб ўтсак, мурда 26-октябрь куни Ўш областлар аро бирлашган клиник касалхонаси ҳовлисидан топилган. У чирий бошлагани айтилган.

Ўшда касалхона ҳовлисидан эркак киши мурдаси топилди. Мурда чирий бошлаган

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган