Ўш: газ қувурларининг таъмирланиши йўл тирбандликларини пайдо қилмоқда

Ўш шаҳридаги  Айтиев ҳамда Монуев кўчаларига янги газ қувурлари ўрнатилмоқда. Чунки аввалгилари 40 йилдан буён фойдаланиб, эскирган. Бунга “Газпром Қирғизстон” ишхонасининг “ЎшГАЗ” филиали 38 миллион сом ажратиб, иш бир ой аввал бошланган. Аммо маҳаллий аҳоли таъмирлаш ишлари чўзилиб кетганидан норози. Боиси эса йўл тирбандликлари кўпайиб кетмоқда.

Жорий йили Ўшдаги 11 объектдаги 18 чақирим газ қувурларини алмаштириш режалаштирилган. Бу вақтгача тўққизтасида ишлар якунланди. Монуев ва Айтиев кўчаларида ҳамон ер остидан қууврларни олиб ўтиш ишлари олиб борлмоқда.

Монуев кўчасининг  ўзида 4 чақирим ердаги ўртача босимдаги эски газ қувурлари алмаштирлмоқда. Бу ишларни бажариш тендердан ғолиб бўлган “Жанубий Транс Газ” маъсулияти чекланган коронасига топширилган. Мазкур муассасага маҳаллий яшовчилардан кўплаган норозиликлар айтилмоқда. Уларга кўра, йўл чети бир ой аввал қазилиб, ўшандай ҳолда турибди. Пиёдалар учун йўлакчалар ҳам ажратилмаган. Шу сабабли яшовчилар учун ҳавфли бўлмоқда.

“Қазилиб қувурлари ўтказилиб бўлинган ерларни тез орада олдинги ҳолатига келтириш масаласи юзасидан мурожаатномалар йўлланган. Бироқ маҳаллийи яшовчиларнинг аризалар инобатга олинмаяпти. Аскинча савдо марказларининг олдилари таъмирланиб, ички йўллар эътибордан четда қолмоқда”,- Мўнуев кўчаси яшовчиси Халик Исманов

Шу билан бирга йўл тирбандликалари ҳам муаммоларга сабаб бўлмоқда. Чунки янги трубаларни ўрнатиш учун энг камида 3 метр йўл тўсилиши керак.

“Ҳайдовчилар бу кўчадан чиқиш учун соатлаб кутишларига тўғри келмоқда. Айниқса эрталаб ва аҳоли ишдан қайтган вақтда тирбандликларнинг охири кўринмайди”,- дейди ҳайдовчи Рахматулло Бабажанов.

“Жанубий Транс Газ” корхонаси бўлса, ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан ҳеч қандай маълумот беришмади.

Буюртмачи “Газпром”корхонаси эса, қувурларни ўрнатиш ишлари 90 фоизга тугатилганини айтиб чиқди. “Газпром”корхонасининг “ЎшГАЗ” филиали раҳбар ўринбосари  Мирбек Маматовнинг маълумотига кўра, ҳозирги кунда яна бир чақиримга етмаган ер қолди. Ўшанда 28-ноябргача барча ишлар тугатилиш режалаштирилган.

Якунида бажарилган ишларни Газпром корхонаси текшириб чиқади бир йил ичида қазилган  қайта тикланган асфальтларда муаммолар пайдо бўлса, тендердан ўтган компания таъмирлаб беради.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган