Ўш: Амир-Темур ҳудудий кенгашидаги йўл ёпилиб қолди.

Бу ҳақда Амир-Темур ҳудудий кенгашининг аҳолиси шаҳар кенгаши депутлари билан бўлган учрашув чоғида билдиришди. Кеча Ўш шаҳар Кенгашининг раиси Жапар Ормонов бошчилигидаги депутатлар гуруҳи  сайловчилар билан учрашиш мақсадида  Амир-Темурга борган.

Аҳолининг таъкидлашича. Асосий йўл тўсилиб қолиб, унга муқобил бўлган йўлнинг йўқлиги боис қийналиб қолишган.

“Мазкур йўлдан газ қувурлари олиб ўтилаётгани боис  ёпилган.  Амир-Темур ҳудудий кенгашида ҳақиқатан муқобил йўлнинг йўқлиги муаммогина эмас, асосий йўл ҳам талабга жавоб бермайди. Йўл тор бўлиб қолган. Бу вақтинчалик, яқин орада қайта ўз ҳолига келтирилиб очилади”, – деди Ж.Ормонов.

Яшовчилар томонидан берилган савол ва талабларга кўра, ҳар бир масала шаҳар Кенгашининг  депутат  комиссиялари томонидан текширилиб, ариза эгаларига тегишли жавобларнинг берилиши таъкидланди.

Расмий маълумотга кўра, Амир-Темур ҳудудий кенгашида  45 минга яқин аҳоли истиқомат қилади. Йўлнинг узунлиги  5 чақиримни ташкил қилади, ҳозир унинг 2,5 километри таъмир талаблиги боис тўсилган.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган