Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига мукофот беришда Қозоғистон Марказий Осиёда лидер – $1,5 минг

Ғалаба куни муносабати билан Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига бир марталик мукофот бериш бўйича Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатларида олдинги ўринда турибди.

Остона ҳар бир ветеранга 1570 АҚШ доллари миқдорида мукофот беришга қарор қилди. Уруш иштирокчилари Тожикистонда 340 доллар, Ўзбекистонда 256 доллар, Қирғистонда 220 доллар, Туркманистонда 26 доллар, Россияда эса 171 доллар олишди.

2016 йили Қозоғистонда УВУ қатнашчиларига 450 доллар берилган эди. Ўтган йили ҳам энг кам мукофот Туркманистонда – 57 доллар берилган эди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz