Ўлкада табиий офатларнинг олдини олиш учун дуо қилинади

Қирғизистон мусулмонларининг диний бошқармаси ҳудуддаги табиий офатларнинг кўп содир бўлаётгани боис дуо қилиш бўйича буйруқ чиқарди.

Муфтиятнинг матбуот хизмати хабар қилганидай, мамлакатдаги барча масжидларда инсонларни ер кўчки, зилзила ва бошқа офатлардан сақлашни сўраб, қуръон ўқилади.

Буйруққа кўра, област, шаҳар, район қозилари ва масжид имомларига жамоат билан дуо қилишни уюштириш вазифаси юклатилди.

29-апрелда субҳидамда содир бўлган ер кўчки, Ўзган туманининг Заргар қишлоқ ҳудудидаги  Аюу-Сой қишлоғида етти уйни босиб қолиб, 24 киши унинг остида қолган.

3-майдан буён Қирғизистон-Тожикистон чегарсаси томонда ўндан ортиқ илзила бўлган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz