Тоқтоғул ГЭСи таъмирланади

Тоқтоғул ГЭСида алмаштириш зарур бўлган эски ускуналар янгиланади. Бунинг учун Осиё тараққиёт банки 50 млн доллар грант ва 60 млн доллар миқдорида насия ажратади.
Маблағ таъмирлаш ишларининг учинчи босқичидаги ишларга сарфланади. Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати хабарига кўра, Тоқтоғул ГЭСидаги ишларнинг бу вақтгача биринчи ва иккинчи босқичи якунланган.
Осиё тараққиёт банки ажратган маблағга учинчи боскичдаги ишларни битириш режалаштирилган. “Кредит “Электр станциялари” ишхонасига қайта насия берилиши сабабли бюджетга қўшимча оғирлик келтирмайди. Маблағни қайтариш – электр энергиясини қўшимча ишлаб чиқариш ва қувватини ошириш орқали тўланади”,-деб таъкидлайди матбуот хизмати.
Қўшимча қилиб ўтсак, Тоқтоғул ГЭСи 1975-йили фойдаланишга топширилган. Қуввати – 1200 МВт. ГЭСдаги ускуналар эскириб қолганлиги туфайли тўлиқ алмаштирилиши керак.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz