Ҳукумат раҳбари чодирларда билим олаётган ўқувчилардан хабар олди

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев 13-сентябрда, Новқат районига қарашли Ўн-Икки-Бел қишлоғидаги ўрта мактаб қурилиши билан танишди. Бу ҳақда ҳукумат аппаратининг маълумот хизмати маълум қилди.

Ҳукумат раҳбари болаларни вақтинча билим олаётган чодирларида бўлиб, мактаб жамоати ва ўқувчилари билан сухбатлашди.

Мухаммедкалий Абилгазиев мактаб қурилишини совуқ тушгунга қадар якунлашни топширди. Шу билан бирга барча қурилиш ва безак ишларини сифатига алоҳида эътибор қаратишни қўшимча қилди.

Таъкидлаб ўтсак, ҳукумат раҳбари 12-13-сентябрда икки кунлик иш сафари билан Ўш областига келган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган