Туркманистон: диний ҳокимият қабртошлардаги суратларни олиб ташлашни талаб қилмоқда

Туркманистоннинг Болқон вилоятидаги Баракат шаҳрида диний ҳокимият вакиллари мусулмон диний нормаларига зид келишини айтиб, қабр устидаги ёдгорликлардан суратларни олиб ташлашни талаб қилди. Бу ҳада «Озодлик»нинг ахборот манбалари хабар берди.

Бу ахборотни Болқон вилоятига борган ашхободлик шарҳловчи Омонмурод Бугаев Озодликка тасдиқлади. Унинг сўзларига қараганда, яқинда Аъзам масжидининг имоми, хусусан, Баракат шаҳри (собиқ Газанжиқ) ҳудудида жойлашган ”Байрам Шаҳид” қабристонидаги қабрлар устига ўрнатилган ёдгорлик тошларидан суратларни олиб ташлашни талаб қилди.

Унинг сўзларига қараганда, бу қабристонда сурат ўрнатилган 76та қабртошининг рўйхати тузилган Омонмурод Бугаев изоҳ беришларини сўраб, “Байрам Шаҳид” қабристони қаровчисига, Баракат шаҳри имомига, шунингдек, Болқон вилояти имомига мурожаат қилди. Омонмурод Бугаевнинг сўзларига кўра, улар ўз қарорини диний қарашлар ва юқоридан берилган кўрсатма билан изоҳладилар.

Баракат шаҳри аҳолисининг хабарларига кўра, диний ҳокимият талабларини бажариш амалга оширилиши босқичида. Уларнинг айтишича, 5-6 йиллар олдин Баракат имомлари аҳолига дафн маросимларидан воз кечиш талаби билан чиққан эдилар.

Балкан вилояти имоми Ахмад Омоналиев Азатлик мухбири билан телефон орқали суҳбат чоғида шарҳ беришдан ўзини тийди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz