Туркиянинг машҳур сериали “Қашқирлар макони. Ватан” номи билан давом этади

Марказий Осиёда ҳам машҳур бўлган “Қашқирлар макони” сериалининг янги мавсумининг тасвирга олиш ишлари бошланди. Йилнинг энг орзиқиб кутилган мазкур фильми “Қашқирлар макони. Ватан” (“KURTLAR VADİSİ VATAN”) деб номаланади. Бу ҳақда yazete.com интренет нашри ҳабар тарқатди.

Pana Film ўзининг кучли актёрлар таркиби, сценарийси ва гўзал мусиқалари билан яна фарқларни ўртага қўяди, деб ёзади нашр.

Пўлат Алемдар номли қаҳрамон образини яратган актёр Нежати Шашмаз (Necati Şaşmaz) “Қашқирлар макони” ўзбек тилига таржима қилингандан сўнг ўзбек кино мухлислари ўртасида ҳам машҳурликка эришган.

Маълумотларга кўра, “Қашқирлар макони. Ватан” сентябрь ойидан эфирга берилиши кутилмоқда.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz