Туркияда ислом оламидаги энг катта кутубхона очилди ВИДЕО

20-феврал куни Анқара шаҳрида ислом оламидаги энг катта кутубхонанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Кутубхона Режаб Тоййиб Эрдоған ташаббуси билан қурилган.Бу ҳақда islamnews.ru сайти маълум қилди.

Бино Салжуқий, Усмонли ва замонавий архитектура услубида қурилган. Кутубхона хафтада етти кун кеча-кундуз ишлайди. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида 5 мингга яқин китобхонга хизмат кўрсатилади.

Китоб ҳажми (4 миллион босма нашрлар ва 120 миллиондан ошиқ электрон файллар) ва жиҳозлар даражаси бўйича у дунёдаги энг илғорлардан бири ҳисобланади.

Бинонинг аҳамияти томони унинг жойлашган жойи – Президент саройи ёнида эканлиги билан ажралиб туради.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган