Тўқтўғулдаги транспорт ҳодисаси оқибатида бир аёл ҳалок бўлди

Бугун 20-ноябрь куни соат 03:33лар атрофида Бишкек-Ўш автомобил йўлининг 326-чақиримидаги Қамбар ота шаҳарчасида йўл транспорт ходисаси содир бўлди. Оқибатда 36 ёшдаги аёл ҳалок бўлиб, икки фуқаро жабрланган. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатлар  министрлигининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, йўлда тўхтаб турган  “Renault” русумидаги оғир юк ташувчи машинасини, “Mercedes-Benz Sprinter” русумидаги юк ташувчи автомобил ортидан келиб урган.

Ҳодиса оқибатида бир аёл киши (1982-йили туғилган О.А.) воқеа жойида ҳалок бўлиб, икки киши жабрланган (1993-йили туғилган А. ўғли С. ва 1991-йили туғилган С. қизи Т.).

Фавқулодда ҳолатлар  министрлигининг қутқарувчилари жароҳат олганларни ва ҳалок бўлган кишини машинадан чиқариб, тез ёрдам хизматига ўтказиб беришган.

Воқеа ходисаси бўйича тергов амаллари олиб борилмоқда.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган