Тожикистонда ўнлаб газета таҳририятлари ва мухбирлик пунктлари муҳрланди

Солиқ қўмитасининг ходимлари Хўжанддаги пойтахт газеталарининг таҳририятлари ва мухбирлик пунктларининг эшикларини муҳрлаб кетишди. Ўзларининг ҳаракатларини улар гўёки бу нашриётлар ўз ходимларининг иш ҳақларидан даромад солиқларини тўламаганликлари билан тушунтиришди.

Солиқчилар шунингдек Хўжанддаги республика газеталарининг ўз мухбирлари солиқларни пойтахтда эмас, балки яшаш жойлари бўйича тўлашлари лозимлигини ҳам уқтиришди.

Тожикистон оммавий ахборот воситалари мустақил нашрларнинг Миллий Уюшмаси вакили ва Хўжанддаги “Азия-Плюс” газетасининг мухбири Мавлуда Рофиева гапига кўра, унга ҳаттоки Душанбега телефон қилиб, вазиятни тушунтириб беришга имкон беришмаганини айтади. “Улар дарҳол светни ўчириб, эшикларни муҳрлашди ”, — деб хабар қилди у.

Хўжанддаги Солиқ қўмитаси бошқармасининг ходимлари газеталар таҳририятлари ва пойтахт нашрларининг мухбирлик пунктларининг эшиклари “масала ҳал бўлгунга қадар” муҳрланганича туриши тўғрисида огоҳлантиришди.

Миллий Уюшма Хўжанддаги солиқчиларнинг демарши туфайли махсус баённома тайёрланаётганлигини хабар қилди.

Тожикистон шу йилда матбуот эркинлиги бўйича жаҳон рейтингида 34та позицияга пастга тушиб кетди ва 150-чи ўринни эгаллади.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz