Тожикистонда ўқишга автомобилда келган талабалар ўқишдан ҳайдалаши борасида таклиф берилди

Тожикистон парламентининг депутатлари президент томонидан таълим тўғрисидаги қонунга айрим ўзгартишлар киритиш борасидаги таклифни бир овоздан қўллаб-қувватлади. Унга кўра, эндиликда мактаб ўқувчилари ва талабалар ўқишга ўзлари бошқарган автомобилда кела олмайдилар.

Тожикистон Таълим ва фан вазири Нуриддин Саиднинг тушунтиришича, хуқуқ-бузарликларни амалга оширган талабалар уч йил муддатга олий ўқув юртидан, коллеж ва Касб-ҳунар билим юртларининг ўқувчилари бир йилга ўқишдан ҳайдалади:

«Қонунга киритилган ўзгартишларга кўра талабалар дарсга автомашиналарни бошқарган холда келишни тақиқлайди, аммо биз бошқавазиятларда талабаларнинг автомобил бошқаришларини тақиқлай олмаймиз. ДАН ходимлари буни ҳисобга олиши керак”, – деди парламентининг қуйи палатаси депутати Саиджафар Усмонзода.

Бундан аввал Тожикистон Таълим ва фан вазирлиги ўзининг сайтида мактаб ўқувчиларига қўйиладиган талабларни эълон қилган эди.

Янги қоидаларга кўра Тожикистон мактабларининг ўқувчи болалари ва қизлари учун қуйидагилдар тақиқланади:

  • ҳижоб,
  • калта, йиртиқ жинсилар, (жинси кийишга фақат қиш фаслида рухсат берилади),
  • мини ва калта юбка,
  • реклама ёзувлари бўлган, бошқа мамлакатларнинг давлат рамзлари акс этган футболкалар,
  • спорт либослари (физкультура дарслари ва ҳашарлардан ташқари),
  • битта қулоққа биттадан ортиқ зирак тақиш,
  • ёрқин ёки ажойиб макияж,
  • узун тирноқлар,
  • соқол ва узун сочлар (ўғил болалар учун),
  • татуировкалар.

Рухсат берилади:

Миллий рўмол ва дўппилар.

Мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган кийимлар тавсия қилинмоқда.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган