Тожикистон прокуратураси олти ёшли қизчанинг ёқиб юборилиши фактини тергов қилмоқда

Пойтахтдаги Сино туман прокуратураси Душанбе атрофида олти ёшли қизчанинг ёқиб юборилиши фактини тергов қилишга киришди. Бу ҳодиса кўплаб тожикистонликларни нафратига сабаб бўлди.

Бу даҳшатли жиноятни содир этганликда 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган уч нафар вояга етмаган болалар гумон қилинмоқда. Ҳозирча улар озодликда.

Осия эса Душанбедаги №3 шаҳар клиник (куйиш) шифохонасида шифокорлар назорати остида бўлиб турибди. Шифокорларнинг айтишича, олти ёшли Осия Зулфонованинг бадани 65% куйган ва реанимацияда ётибди, қизча тана қисмининг 45%ида чуқур куйиш олган. Қизчанинг қариндошларнинг айтишларича, Осия яқинда ўзига келди ва ўзи билан юз берган ҳодисани айтиб берди. Осиянинг бувиси Фотима Зулфонова набирасининг гапларини айтиб берди. Маълум бўлишича, ўша куни Осия кўчадан ўтиб кетаётганида уч нафар ўсмир унинг йўлини тўсиб чиққан, ҳамда уни тўсиқ симига боғлаб қўйишади, олдига қуруқ ўт қўйиб ёқиб юборишади. Шу билан бирга улар қизга жим бўлишини, акс ҳолда итга талатишини айтишган.

«Осияни ёқишган ва қочиб кетишган. Олов қизчанинг кийимини қамраб олди ва арқонни ёқиб ташлади, бунинг натижасига қизча озод бўлади ва “ёнаяпман” дея бақирганича бувасининг уйига чопади. Шу ерда унга ёрдам беришади ва шифокорларни чақиришади», -дейди Осиянинг бувиси.

24 июнь, душанба куни Радио Озоди мухбирлари қизча яшаган Чоряккорон жамоатида бўлишди. Гумондорлардан бири ўқийдиган синф раҳбари Шарофат Насриддинованинг айтишича, 9-ёшли ўқувчи – жуда меҳрибон ва тарбиялидир. Ўқитувчининг айтишича, бу ўқувчи 15 ёшли Умид исмли бола қизни ёқиб юборганини айтган. Умид уларни ит билан қўрқитган ва ўзи билан боришни буюрган.

Яна бир гумондор 10 ёшли ўқувчи ўқийдиган синф раҳбари Замира Нурованинг айтишича ўқувчиси жиноят содир этмаган, фақат Умид Очилдиевдан қўрққани боис у билан борган. Ўқитувчининг сўзларига қараганда, уч-тўрт ойдан бери Умид болаларни итдан қўрқитиб келаётган экан.

Болакайларнинг ўзлари қизчанинг ёқиб юборилишида алоқаси йўқлигини айтишмоқда. Уларнинг ҳар иккисининг айтишларича, 19 июн куни улар мактаб қошидаги лагердан чиқишган, ҳамда ит етаклаб юрган Умид Очилдиевга дуч келишган, у болаларни қўрқитиб, ўзи билан юришларини буюрган. Болалардан бирининг айтишича, гўёки Умид уларга жуда ёмон иш қилиб қўйганини, агар ўзи билан бормайдиган бўлсалар бу жиноятни уларнинг бўйнига “илиб” қўйишини айтган.

Ўқитувчи ва гумондор №67 мактабнинг ўқувчилари юз берган ҳодисада онаси билан Чоряккорон жамоатида истиқомат қилувчи Умид Очилдиевни айблашмоқда. Отаси оилани бир неча йил муқаддам ташлаб кетган. 24 июн куни биз Умиднинг уйини қидириб бордик ва иккита итнинг тишини тозалаётган ўсмирни учратдик. Бизнинг ва ўқитувчиларнинг саволига у эътибор қаратмади ва жавоб беришни ҳам истамади. Агар уйдан чиқиб кетмайдиган бўлсак бизнинг устимизга итларни қўйиб юбориши билан дўқ қилди. Радио Озоди журналисти битта савол беришга улгуриб қолди: «Умид, нима учун қизчани ёқиб юбординг?». У қўпол жавоб берди: «Менга савол берма».

Унинг онаси Гулдаста Очилдиева уйда йўқ эди. Маълум бўлишича, у пойтахтдаги туманлардан биридаги уй-жой – коммунал хўжалигида ишлайди. Аёл «Фараж» нашрига катта ўғли Россияда меҳнат қилаёганини, кичик ўғли эса ўзи билан яшашини ва доимий равишда бошига бало бўлаётганини айтади. Унинг сўзларига қараганда, Умид Ҳисордаги мактаб-интернатнинг 8 синфида ўқийди ва болалигида бошидан жароҳат олган.

«У умуман ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмайди. Фақат итлар билан юради. У ўзининг ўртоғи билан сандиғимизни бузди ва уйдаги бор нарсани сотди. Ҳа, ўғрилик қилади. Бир неча бор менга пичоқ ўқталган. Бир марта ликопча отган, ўшанда қулоғимдан ажралиб қолишимга бир баҳя қолган эди. Мен Рудакий туман раҳбариятига мурожаат қилиб, чора кўришларини, унинг руҳий ҳолатини текшириб кўришларини, тарбияси оғир болалар интернатига жойлаштиришларини сўрадим, аммо улар менга жой йўқлигини айтишди, ҳамда Ҳисордаги мактаб -интернатда ўқийверишини айтишди. Қўшнилар мунтазам равишда ундан шикоят қилишади. Нима қилишимни билмайман. Кун сайин қийнаб юбормоқда», – дея нолийди Умиднинг онаси «Фараж» нашрига.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган