Тожикистонликлар илк бор биринчи майда дам олишмади

92 йил давомида Тожикистонда нишонланиб келган Меҳнаткашларнинг Халқаро бирдамлик куни шу йилдан бошлаб дам олинадиган байрам кунлари қаторидан чиқариб ташланди. Ушбу қарор ўтган йилнинг ноябрида тожик парламенти томонидан қабул қилинган эди.

Қарор парламент спикери Шукуржон Зухуров 1 май Тожикистоннинг давлат ва миллий байрамлари рўйхатида қолиши, бироқ энди бу кун иш куни бўлиши тўғрисида эълон қилиши билан қабул қилинди. Депутатлардан ҳеч ким, шу жумладан коммунистлар спикерга эътироз билдиришмади. Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси (ТМКУФ) раҳбарияти ҳам сукут сақлашни афзал кўрди.

ТМКУФ да хабар қилишларича, биринчи май календарнинг қизил куни бўлиб қолаверади, гарчи дам олиш куни бўлмаса ҳам.

Совет Иттифоқи даврида 1 май алоҳида ҳурмат қилинган, одамлар парадга ва намойишга олдиндан тайёргарлик кўришган. Мамлакатда, шу жумладан Тожикистонда байрамга тайёргарлик кўриш шиори “Тинчлик! Меҳнат! Май!” бўлган транспарантларни тайёрлашдан иборат бўлган, қоғозли гуллар тайёрланган, олдиндан ҳаво шарлари сотиб олинган. Намойишлар мамлакатнинг барча шаҳарлари ва туман марказларида бўлиб ўтарди.

Ҳозирда эса баҳор ва меҳнат байрамини 142та мамлакат нишонлайди. Баъзи мамлакатлар эски анъанани сақлаб қолганлар, бироқ баъзи давлатларда 1 май халқ сайллари ва артистларнинг чиқишлари билан байрам қилинади.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz