Тожик спортчиларига соқол қўйиш ман этилди

Тожикистонда спортчиларининг аҳлоқ Кодекси тақдим этилди ва унга кўра, соқол қўйиш, “узун соч ва олдирилмаган тирноқ” билан юриш ман этилади. Кодекснинг лойиҳаси ёшлар, спорт ва туризм ишлари бўйича Қўмита томонидан тайёрланди.

Тожикистоннинг ёшлар, спорт ва туризм ишлари бўйича Қўмитасида бунга ўхшаш талабларни киритиш учун кескин асослар мавжуд бўлган. Қўмита вакили Суҳроб Акбаршо гапларига қараганда, бу меъёрлар тозалик ва гигиенага риоя қилиш мақсадида киритилган. «Шу жумладан узун сочлар ва соқол орқали юқумли касалликлар юқмаслиги учун киритилди. Сатр эса («сатр» – ҳижобнинг тури. Таҳририят изоҳи) спортнинг бир нечта турлари бўйича мусобақалар вақтида шунчаки ҳалақит беради», – деди у.

Спортчилар аҳлоқ кодексининг лойиҳаси мутахассисларнинг тавсияномалари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда яна қайта ишланади, унга риоя қилиш спортчилар ва тренерлар учун мажбурий бўлиб қолади. «Гап шундаки, мамлакатнинг баъзи катта мусобақаларида спортчилар томонидан баъзи номақбул ҳаракатларга йўқ қўйилган эди», – деб таъкидлади Суҳроб Акбаршо.

Спортчилар учун аҳлоқ кодексини тайёрлаш масаласи 2017 йил 23 мартида кураш бўйича мусобақа вақтида рўй берган можародан кейин кўтарилди. Ўшанда курашчи Комроншох Устопириён уятсиз имо-ишоралар учун Тожикистон ичидаги миллий кураш бўйича барча мусобақалардан икки йилга четлатилган эди.

Бундан ташқари бир неча йил аввал вахдатнинг “Хайр” жамоаси футболчиси Парвиз Турсунов ўзининг узун соқоли туфайли ўйинга қўйилмаган эди, бу ҳолат эса тожик жамиятида шов-шувга сабаб бўлган эди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz