Тожик мигрантлари Туркиядан ватанга қайтишга қўрқишяпти

Туркияда ишлаётган тожик меҳнат мухожирларининг кўпчилиги ватанга қайтишдан қўрқишяпти. Уларнинг фикрича, Тожикистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Туркияда келаётган ҳар бир тожикистонликка шубҳа билан қарайди.

Сайфиддин Эмомов ҳозирда турмуш ўртоғи ва акаси билан Туркия шаҳарларидан биридаги новвойхонада ишлаяпти. Унинг айтишича, у икки йилдан бери ўз уйида бўлмаган. Масала шундаки, унинг гапларига қараганда, Хатлон вилоятининг Ваҳш туманидаги маҳаллий ҳокимият вакиллари унинг қариндошларини бир неча маротаба чақириб, унинг қаердалиги ҳақида суриштиришган.

Сайфиддиннинг айтишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар унинг шахсига у хорижда юриб экстремист гуруҳларга қўшилиб кетганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганидан кейин қизиқиб қолишган. Унинг сўзларига қараганда, у ўзининг айбсизлигини исботлашга қурби етишига қарамасдан, ватанга қайтишдан хавфсираяпти. «Аввалига улар хотинимни менинг олдимга келишига рухсат беришмади, бироқ кейинчалик барибир рухсат беришди. Ҳозир акамнинг хотинига бу ерга келишга рухсат беришмаяпти. Биз ахир ҳеч қанақа гуруҳ ёки партияга аъзо эмасмиз ва Туркияда қонуний ишлаяпмиз. Бизга босим ўтказмасликларини ва ватанга эркин бориб келишга имкон беришларини сўраймиз», – дейди Сайфиддин.

Хатлон вилоятилик 26-яшар Шаҳбоз Раҳимов бир ярим йил олдин Россиядан депортация қилингач, ишлаб пул топиш учун Туркияга кетган. У ерда турли қурилишларда ишлаган. Унинг айтишича, унинг йўқлигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар уйига тез-тез келишиб, унинг қаерда юрганлиги билан қизиқишган. Шаҳбознинг қариндошлари унинг Туркияда ишлаётганини айтишгач, улар бу маълумотни ҳавотир билан қабул қилишган. У мана шу баҳорда тўй қилиш учун ватанга келмоқчи, лекин ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг сўроқларидан хавфсираяпти.

Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларига кўра, Туркия сўнги йилларда тожик мухолифати учун паноҳ ва Сурия ҳамда Ироққа ўтиш учун транзит йўл бўлиб келмоқда.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz