Тошкентда қирғиз-ўзбек бизнес форуми ўтади

Иқтисод  министрлиги қошидаги Инвестицияни ривожлантириш ва экспорт агентлиги маълум қилганидай, “Ўзбекистон-Қирғизистон-2017” деб номланган бизнес-форумини 5-6-октябрда Ташкентда ўтишини таъкидлаган. Шу билан бирга кўргазма ҳам бўлади.

Мазкур тадбир  президент Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга бўлган давлат иш сафари асносида  уюштирилади. Маҳкама қўшимча қилганидай, икки мамлакат ўртасидаги бу каби тадбир биринчи маротаба ўтмоқда. Унга Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри ва унга яқин вилоятларидан кўплаб иштирокчилар келиши кутилмоқда.

Бизнес-форумда Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг иқтисод, тадбиркорлик, савдо-сотиқ тармоқларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинади. Кўргазмада Қирғизистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги махсулотлари, автомобил эхтиёж қисмлари, жиҳозлари, маълумот  технологиялари ва  телекоммуникация, қурилиш моллари, енгил саноат, ҳунармандчилик буюмлари, спиртли махсулотлар, тоғ-кон саноати намойиш этилади.

Жорий йилнинг 6-сентябрда Ўзбекистон  президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга икки кунлик давлат иш сафари билан келиб, қирғиз-ўзбек ҳамкорлиги тўғрисида хужжатларни имзолаган.

Қириғизистон  президенти Алмазбек Атамбаевнинг ҳам Ўзбекистонга бориши айтилган.

Бишкек билан Тошкент ўртасидаги бир қанча йилдан буён давом этаётган совуқ муносабатлар  Шавкат Мирзиёев ҳукуматга келганидан кейин, 2016-йилнинг сўнгида тиклана  бошлаган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган