«Тез ёрдам» хизмати пулли бўладими?

Тез ёрдам хизматига ҳақ тўлаш таклифи жамоат норозилигига сабаб бўлди. Мазкур ташаббусни кўтарган мажбурий суғурта  фонди бундай норозичиликнинг юзага келишида бу ҳақда хабар тарқатган Оммавий ахборот воситаларини айбламоқда. Фонддан билдирилишича, министрликнинг умумий йиғилишида мазкур масала бўйича оддийгина таклиф киритилган, бироқ ҳукумат томонидан ишлаб чиқилмаган.

Тез ёрдам хизматини кўрсатишни пулли қилишга ҳозирча эҳтиёж йўқ, бу учун давлат томонидан маблағ ажратилади. Махсус ташаббус  халқнигина эмас, бир неча депутатларнинг ҳам норозилигига сабаб бўлди. ЖКнинг депутати Искендер Матраимовнинг айтишича, аҳолининг барчаси ҳам бу зимат учун ҳақ тўлай олмайди.

“Оддий халқ оғриб, дори- дамонга пули йўқ  бўлса, қаердан тез ёрдамга ҳақ тўлайди? Мен шунга ҳеч тушунмадим. Бу пули йўқ одам оғримаслиги керак дегандай бўлмоқда”,- дейди Матраимов.

Ўлкада тез ёрдам хизматидан фойдаланиш бепул. Бироқ чақирувлар вақтида келмаганлигидан, норозиликлар бўлмоқда. Шу туфайли айрим мутахассислар бу тармоқни хусусийлаштириб, ишни яхшилашни хоҳлашяпти. Бироқ кўпчилик аҳолининг моддий ҳолати ночор бўлганлиги сабабли, пуллик хизматни фойдаланишдан врз кечиши мумкин.

ЖК депутати Талант Мамитов халқнинг соғлигини сақлаш давлат вазифаси эканлигиниайтади.

“Бу таклиф тўғри эмас. Конституция бўйича халққа тиббий ёрдам хеч қандай хақсиз кўрсатилиши керак.  Бу қонун талаби”,- деди депутат.

Ҳозирда ўлка бўйича 300дан ортиқ тез ёрдам машинаси бўлса, унинг ярми яроқсиз.  Шу сабабли, халққа ўз вақтида сифатли ёрдам кўрсатиш учун машиналар тартыш. Халқ вакиллари бу масалани ечиш йўлини министрлик кўлга олган, элнинг соғлигини яхшилашга эътибор қаратиш кераклиги айтилди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar