Суриядаги мухолифат Остонадаги музокараларни бойкот қилмоқчи

Суриядаги мухолиф гуруҳлар тинч музокараларнинг бугун Остонада ўтиши кутилаётган янги раундини декабрда ўрнатилган ўт очишни тўхтатиш тартибига Россия ва Сурия амал қилишни “истамаётганлиги” боис бойкот қилиш нияти ҳақида хабар қилди.

“Россия Сурияда тинч аҳолига нисбатан ўз жиноятларини давом эттираётганилиги ва Сурия тузумининг жиноятларини қўллаб-қувватлаётганлиги боис музокараларда қатнашмаслик тўғрисидаги қарор қабул қилинди”, – деди исёнчи гуруҳларнинг расмий вакили Усама Абу Зайд.

11 март куни Сурия мухолифат гуруҳлари Остонадаги бу музокараларни кейинга қолдириш чақириғи билан чиққан эди ва учрашувни давом эттириш Сурия ҳукумати ва унинг иттифоқчилари ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилиш-қилмаслигига боғлиқ бўлишини билдирган эди.

Исёнчилар баён қилишича, ҳукумат ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган кўнгиллилар Дамашқ, Хомс, Дераа ва Идлиб шаҳарлари ҳудудларидаги мухолифат қўлида бўлган ҳудудларни бомбардимон қилишда давом этмоқдалар ва Сурия пойтахти атрофидаги иккита ҳудудни қамал қилишга тайёрланмоқда.

Бу музокаралардаги асосий мухолифат делегацияси – Музокаралар бўйича олий қўмитанинг вакили Салим ал Муслат фикрига кўра, бойкот ортида Россиянинг Сурия ҳукумати ва унинг иттифоқчиларига босим ўтказишни истамаётганлиги турибди.

“Агар Россия Остонадаги музокараларда муваффақиятга эришишни истаса, у ҳолда бу мамлакат тегишлича ҳаракат қилиши керак”, – деди у Al Hadath телеканалига.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz