Сурия жангоҳларида 133 жалолободлик бор

МХДҚ Сурияда жалолободлик 133 фуқаро юрганлигини билдирди. Унинг 111 нафари эркаклар. Маълумотга кўра, кўрсаткич 2015-йилга нисбатан 46 ҳолатга кўп. Ўтган йилда Сурияга 87 киши бориб, 2015-йилга нисбатан 30 фоизга кўпайган. Уларнинг 13 нафарига жиноий иш қўзғалиб, 17 нафарига айб қўйилган.

Қирғизистонда диний экстремизмнинг етмишга яқин марказлари аниқланган. Давлат бўйича 600га яқин киши Сурияда юрган бўлса, улар орасида 14 нафари оила аъзолари билан бирга кетган.

Мазкур маълумотлар Жалолобод областидаги 2017-йилда амалга оширилувчи ишларни қабул қилиш бўйича ўтказилган йиғинда айтилди. Фуқароларни бу каби йўллардан қайтариш мақсадида барча муниципал ишхоналарга “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасига қўшилиш вазифаси топширилди. Унда давлатдан чиқиб кетган ҳар бир фуқаро ҳақида маълумотлар тўлиқ ёзилади.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz