Сурия уришидан чарчаган қирғизистонликлар сохта ҳужжатлар билан ватанга қайтишга уринмоқда

“Сурия уришидан ҳафсаласи пир бўлган” аксарият қирғизистонликлар сохта ҳужжатлар билан Қирғизистонга қайтишга уринмоқда. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сагинбаев ЕОИИ мамлакатларининг III Бишкек аксилтеррор форуми мажлисида баёнот берди.

Унинг сўзларига қараганда, “кенг тарқалган террорчилик экстремистик фаоллик” вазияти мавжуд ва қайта пайдо бўлаётган хавфларга тез ва қатъий жавоб қайтаришни тақозо қилмоқда.

Бундан аввал ТИВ баёнот бериб, Қирғизистон Ироқ расмийлари билан биргаликда бу мамлакатда бўлган Қирғизистон фуқороларини идентификацияси якунланганини, ва айни дамда уларни ватанга қайтариш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилган эди. Худди шу каби иш Суриядаги қирғизистонликлар масаласида ҳам олиб борилмоқда.

МХДҚ маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар зоналарига 800га яқин қирғизистонлик йўл олган. Уларнинг 200дан кўпроғи ўша ерди ҳалок бўлди. Хабарларга кўра, “Ислом Давлати” сафларига кирганларнинг 140 га яқини хотин-қизлардир.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган