Сурат ёки видеога тушувчи «шайтон»лар ҳақиқатми?

Ижтимоий тармоқларда гўёки икки “шайтон” тасвири тушиб қолган суратлар тарқалмоқда. Суратда айтилишича, эрта тонгда қўлларида сумалак тўла челак билан уйга қайтаётган йигитлар (айримлар уларни Ўн адирлик, айримлар Наримон қишлоқ ҳукуматидан демоқда) тасвирланган. Уларнинг ортида эса икки шарпа кўринади. Ижтимоий тармоқда уларни шайтон деб тарифлашмоқда.

Кимдир ишониб, кимдир ишонмаётган бу сурат бизга ҳам етиб келгач, уни эълон қилишга қарор қилдик.

Нима учун бу каби видео ҳамда суратлар тез-тез тарқаб туради? Нима учун одамлар бундай мавзуларга катта қизиқиш билан қарашади? Аслида буларнинг бари монтаж маҳсулими. Монтаж усталарининг бу ҳақдаги фикри қандай? Чиндан ҳам жин ёки шайтон шу каби қиёфаларда кўриниши мумкинми? Дин вакиллари бу ҳақда нима дейишади? Сиз бундай ҳолларга гувоҳ бўлганмисиз ёки бунга ишонасизми?

Тез орада бу саволларнинг жавобларини топишга харакат қиламиз.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz