Сулаймон-Тоғида йиғилган эҳсон пуллари янги йил совғасига сарфланган

Ҳайриядан тушган 16 000 сом пулни Сулаймон-Тоғ музейи ходимлари болаларни янги йил байрами учун сарфлаганини айтишади. Уларнинг  сўзларига кўра, бу қарор махсус комиссия томонидан қабул қилинган.

“Эҳсон қутисидаги пулларни махсус комиссия олдида очганмиз. Уларни ҳисоблаб чиқиб, болаларга янги йил совғаси олишга келишганмиз. Кейин барча болаларга совғалар олганмиз”, – деди “Сулаймон-Тоғ” миллий тарихий- археологик музей комплексининг касаба уюшмаси раиси Мирхамиджон Мирханов.

Бироқ раис сўзларини комиссиянинг бошқа аъзолари рад этмоқда. Уларга кўра, хайрия пуллари қаерга сарфланиши олдиндан айтилмаган. Янги йил совғаларини олиб бўлишгандан кейин айтилган.

“14430 сом қирғиз пули ва хориж пулларини қўшиб ҳисоблаганимизда барчаси бўлиб 16 минг сом йиғилган. Уни биз касаба уюшмаси раисига ўтказиб берганмиз. Ҳайрия қутисига тушган пулларга совға оламиз деган сўзни эшитмаганман. Олиб бўлишгандан кейин эшитганман. Қай даражада ёлғон ёки рост эканини билмайман”, – деди “Сулаймон-Тоғ” миллий тарихий- археологик музей комплексининг илмий ходими Алтинай Сатибалдиева

Аҳолидан йиғилган пулга Мирлан Мурзабековнинг боласи учун ҳам совғалар олинган. Аммо музей раҳбари янги йил совғалари ҳомийлар томонидан олинган дея жамоага маълум қилган.

“Директор ҳомийлар томонидан совғалар олинди деган бизга. Агар эхсондан тушган пулга совға олинганини билганимда мен болаларимга совға олмасдим”, – деди  “Сулаймон-Тоғ” миллий тарихий- археологик музей комплексининг усулчиси Мирлан Мурзабеков

Таъкидлаб ўтсак, Сулаймон-Тоғдоги музейга қўйилган эхсон қутичасига аҳолидан тушган пул бир йилда 15-16 минг сомни ташкил этади. У тоғни тозалаш ва музей камоматини тўлиқлашга сарфланиб келган. Мазкур музейда 100га яқин одам меҳнат қилади. Бунгача садақа пуллари нималарга ва қаерларга сарфланаётгани борасида ҳодимларига ҳисобот берилмайди.

Сулаймон-Тоққа киришга тўланадиган пул тўлиғи билан давлат ғазнасига ўтказилади.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar