Суд  Kyrgyztoday сайти Келдибековга 30 минг сом тўлаши бўйича ҳукм чиқарди

Парламентнинг собиқ спикери Акматбек Келдибеков Бишкекдаги Первомайск туман судида Kyrgyztoday нашри устидан қўли баланд келди. Портал зиммасига баҳс мавзусига айланган мақолаларни ўчириб ташлаш ва товон сифатида 30 минг сом (430 долларга яқин) пул тўлаш мажбуриятини юклади.

Келдибеков 2018-йилнинг декабрида нашрга нисбатан даъво киритди. Сайт эгаси Бегали Наргозуев собиқ спикер мақолалардаги айрим фикрларни рад этишни ва таҳририятдан бир миллион сом ундиришни талаб қилаётганини айтганди.

“Коррупцияда айбланган Акматбек Келдибеков” ва “Акмат Келдибековни коррупцияда айблов бўйича ҳибсга олганларида” мақолалари бўйича раддия чоп этишни талаб қилмоқда, судга биздан бир миллион сом ундиришга ариза берди. Биз буни сўз эркинлигига босим сифатида баҳолаймиз. Биз судда ўз далилларимизни тақдим этамиз. Чунки биз уни “коорупционер” деб айтмаганмиз. Биз уни коррупцияда айблашди деб ёзганмиз. Унга нисбатан жиноий иш очилганини ва уни коррупцияга алоқадорликда айблашганини ҳамма билади. Уни коррупция айблови бўйича ушлашди. Сўнгра у қандай чиқиб келганини яхши биламиз. Шунинг учун бизда унинг айбловига ўз жавобларимиз бор. Шунинг асосида биз судлашишга тайёрмиз», – деган эди Наргозуев.

2018-йилнинг октябрида Акматбек Келдибеков судда “Азия Ньюс” газетаси бош муҳаррири Асланбек Сартбаевни 2 миллион сомлик иш доирасида мағлуб этганди. Сиёсатчи газетага қарши шаъни ва қадр-қиммати ҳимояси борасида иккита даъво аризаси киритган. Суд уларни қаноатлантириб, ҳар бир даъво бўйича 1 млн сомдан тўлаш хусусида қарорга келди.

Коррупция айбловлари бўйича қамоққа олинган собиқ спикер 2016-йилнинг 8-ноябрида давлатга 10 миллион сом тўлади. Жаримани тўлаганидан бир йил ўтиб унинг судланганлиги олиб ташланди.

Акматбек Келдибеков 2010-йилда “Ата-Журт” партияси рўйҳати бўйича депутат бўлди. Ўша пайтгача у депутат бўлган, Ижтимоий фонд ва Давлат солиқ хизматини бошқарган. 2015-йилда сайланган парламентнинг ҳозирги чақириғида унинг номи йўқ.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган