Солиқ тўламаганлар текширилмоқда

Қорасув райони бўйича машиналардан сентябрга нисбатан  27 миллион 886 минг  сом солиқ тўпланди. Топшириқ 137 фоизга бажарилиб, ўтган йили йиғилган маблағдан 1 миллион сомга кўп. Бироқ ҳали ҳам солиқ тўламай юрган ҳайдовчилар бор. Шу сабабли  5-сентябрдан буён солиқ хизмати патрул милицияси билан биргаликда текширувга чиқиб, 300га яқини тўловдан қутулмаган автомобил эгаларидан 560 минг сомлик жарима тўпланди. Бу ҳақда  “Ынтымак”қа Қорасув район солиқ хизматининг вакили  Абай Аттокуров билдирди.

Таъкидлашича, рейдда Қорасув бозорининг йўлида бораётган ҳайдовчилар текширувга олинди. Оқибатда солиқ тўламай юрганлар аниқланди. Уларга жойида акт тузилиб, маъмурий жарима тўлаш вазифаси юклатилди.

Рейд натижасида  транспортлардаги махсус белгиларни ёпишитирилганидан бошлаб, солиқ тўлаганда берилган квитанциягача эътибор берилди. Чунки, ҳайдовчининг тўловни бажарганини мазкур қоғозлар тасдиқлаб туради. Агар квитанцияни йўқотиб олганлар бўлса, 500 сомлик жарима қаралган. Бундан ташқари солиқни  терминал, банк, почта бўлимлари орқали тўлаган автомобил эгалари дарҳоллик билан солиқ хизматидан рўйҳатдан ўтишлари керак. Йўқса огоҳлантириш берилади.

Эслатиб ўтсак, автомобилга солиқлар чиқарилган йили ва двигателининг кучига қараб олинади. Шу кунгача Қорасув районидан 35 мингдан ортиқ автомобил солиқлари йиғилди.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz