Солиқ декларацияси бепул тўлдирилади

Қирғизистонда солиқ декларацияси бепул тўлдирилади.

Бу ҳақда солиқ хизмати огоҳлантирди. Бу вақтгача айрим фуқаролар ҳисоботни тўлдириб бериш учун 200 сом сўралаётганини ва унда ҳам хатоликлар бўлаётганини билдиришган.

Солиқчилар таъкидлашича, муассасага қарашли бинода бегона одамлар ўтирмайди.

Декларацияни тўлдиришни таклиф қилган юристлар патент олиб, солиқ органларидан четда иш олиб боради.

Эслатиб ўтсак, ўтган йил учун даромад бўйича ҳисоботни юридик шахслар 1-мартгача, жисмоний шахслар эса 1-апрелгача топшириши керак.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган