Шошилинч хабар! Республикада баъзи жойларда сел келиши кутилади

2019-йилнинг 20-22-апрелида кутилаётган кучли ёмғир оқибатида Чуй, Талас, Ўш,  Жалолобод ҳамда Боткен областларидаги дарёлардаги сув сатхи кўтарилиши кутилади. Тоғ этаклари ҳудудларида сел бўлиши мумкин. 

2019-йилнинг 19-20-апрель кунлари Қирғизистоннинг кўп ҳудудларида ёмғир ёғиб, баланд тоғли районларда қор ёғиши кутилади. Чуй, Талас Ўш, Жалолобод, Боткен областларининг айрим районларида ва Иссиқкўл областининг шарқий қисмида ёғингарчилик кучли бўлиши кутилади.

Баланд тоғли ҳудудларда йўллар сирпанчиқ ва муз бўлади. Ғарбдан эсган шамол тезлиги айрим районларда секундига 15-20 метрга етиши кутилади. Ҳаво ҳарорати бир оз пастлайди.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган