Шошилинч хабар! Республика ҳудудида сел келиши кутилади

29-30-мартда кутилаётган кучли ёмғир туфайли Ўш, Жалолобод ҳамда Боткен областларида дарёларнинг сатҳи кескин кўтарилиши кутилади. Тоғли ва тоғ этакларидаги районларида сел келиши мумкин. Бу ҳақда ФҲМнинг матбуот хизмати хаар тарқатди.

Маҳаллий аҳоли ҳамдакорхона-ишхоналар, ташкилотлар (мулкининг турига қарамай) бор кучини жалб қилиб ариқларни, сув қувурларини ҳамда  дренаж йўлларини тозалаш ишларини олиб бориши зарур.

Бундан ташқари 31-март куни Чуй, Талас, Ўш, Жалолобод областларининг айрим деҳқончилик ҳудудларида 0…-2° совуқ бўлиши кутилади.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган