Шоир Турсунбой Адашбоев вафот этди

Машҳур болалар шоири Турсунбой Адашбоев 79 ёшида бу дунёни тарк этди.

Олинган маълумотларга кўра шоир Тошкентда бугун, 12 май куни юрак ҳуружи натижасида вафот этган.

Икки эл – ўзбек ва қирғизнинг эрка фарзанди сифатида қабул қилинган Турсунбой Адашбоев  1939 йилнинг 1 январида Жалолобод областига қарашли Олабуқа районидаги Сафед Булон қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университетини ҳамда Москвадаги Жаҳон адабиёти институтини битирган. Ўзбек ва қирғиз тилларида ижод қилиб келган.

Марҳумнинг дафн маросими эртага Тошкентда, Ўзбекистон вақти билан 10 да бўлиши айтилмоқда.

«Ынтымак» Шоирнинг Ўшдаги оила аъзоларига, яқинлари ва адабиёт мухлисларига ўз таъзия билдиради.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган