Шифокорлар коронавируснинг антиқа давосини топишди

Хитойлик шифокорлар COVID-19 коронавируси билан оғриб тузалган одамларнинг плазмасини касалликни юқтирган беморларга қуйганди, бу коронавирусни даволашда самарали бўлиб чиқди, деб маълум қилди «Синьхуа» агентлигига таяниб Хабар.уз.

Янги даволаш усулининг самарадорлиги ҳақида Ухандаги шифохона бош шифокори Чжан Динюй матбуот анжуманида маълум қилди.

Экспертларнинг изоҳлашича, касалликни енгган айрим кишиларнинг плазмасида антитаначалар аниқланиб, улар коронавирусга қарши курашишда ёрдам беради.

«Global Times» газетасининг хабарига кўра, янги даволаш усули билан шифокорлар оғир аҳволдаги ўнта беморни даволашга муваффақ бўлишган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган