АҚШ президенти Дональд Трамп ФТБ рахбари Жеймс Комини мансабидан бўшатди

Оқ Уй Федерал Тергов бюроси раҳбари Жеймс Комини президент Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинни Россия сиёсатчилари билан боғлиқ иши бўйича АҚШ Сенатининг юридик қўмитасидаги эшитувлардан бир кун ўтиб ишдан бўшатди.

Шу билан бирга қўмитада Россиянинг АҚШдаги президентлик сайлов жараёнларига эхтимолий аралашуви билан боғлиқ масала хам мухокама қилинди. Маълумки, АҚШ маъмуриятнинг турли бўлинмалари томонидан олиб борилган тергов жараёнларини мувоффиқлаштириш Жеймс Коми зиммасига юклатилган эди.

Дональд Трамп истеъфога чиқарилган ФТБ раҳбарига йўллаган мактубида бунинг сабабларини тушунтириб ўтди. «Мен тергов мавзуси эмаслигимни менга уч маротаба айганингиз учун барча миннатдорчилик билан баробар, мен адлия вазирлигининг сизни ФТБ самарали бошқаришни уддасидан чиқа олмайсиз, деган фикрига қўшиламан», – деб ёзди Трамп.

Президент Трамп ўз баёнотида Комининг ишдан бўшатилиши «ФТБ учун янги бошланиш» бўлишини таъкидлади. Оқ уй вакилларининг айтишича, махсус хизматнинг янги директории номзодини излаш зудлик билан бошланади. Коми бу идорага 2013 йилдан бери бошчилик қилиб келаётган эди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz