Сайлов жараёнини ёритишда “Ынтымак  Media Group” энг яхши деб аталди

Президент сайловини ёритишда Қирғизистон телеканалларининг ичида  “Ынтымак  Media Group” канали энг яхши деб аталди. “Ынтымак ТВ” ҳеч қайси номзодга ён босмай, тарғибот жараёнлари тўғри эълон қилиниб, қоидаларни сақлаган. Бундай билдирув Халқаро “Ривожланиш Медиа маркази” жамоат фондининг 60 сахифадан иборат хисоботида айтилган.

Халқаро “Рижовланиш Медиа Маркази” жамот жамғармасининг раҳбари Нургул Абдукеримованинг сўзларига кўра, 62 саҳифадан  иборат хисоботда  Қирғизистондаги ОАВнинг қайси номзод тарафдори бўлган медиаларни эълон қилгани, ҳаттоки студиядаги олиб борувчиларининг  ибораларигача таҳлил қилишган. Уларнинг орасида “Ынтымак  Media Group”  ушбу сайлов жараёнида ҳеч кимнинг тарафдори бўлмай, тўғри ва аниқ эфирга узатганини кўрсатишди.

Тилга олинган ҳалқаро ташкилот жами 70 газета, 11 телеканал, 9та сайтдаги тарғибот ишлариини акс этдиришга мониторинг олиб боришган. Айниқса жамоат ичидаги маълумотлар эътиборга  олинган. Натижада аксарият ОАВлар тарғибот қоидаларини сақлашмаган. Аммо “Ынтымак” телеканалининг сайловни холис ёритиши хақида республиканинг бошқа телеканалларидан ҳам намойиш қилишди.

“Ынтымак”ни кузатар эканман, янгиликлар бошқа студияда, сайлов тарғиботи ҳақидаги лавҳалар алоҳида студияда тасвирга олинганини кўриш мумкин. Бу эса томошабинларга қулай шароит яратади”,- деб билдирган медиа таҳлилчи Марат Токоев.

«Ынтымак  Media Groupнинг” дастур раҳбари Ақилбек Орозматов: “Сайлов жараёнини ёритиш  талаблари “Ынтымак” каналида аввал ҳам сақланган. Холисликка эришишда телекопманиянинг ижодий изланиши ва изчил меҳнати ўз самарасини берди”, – дейди.

ОАВнинг фаолиятига халқ баҳо беради. Чунки ҳар куни ёки ҳар дақиқада узатилаётган материалларни халқ кутиб, эшитади.

Таҳлилчи Эрлан Камаловнинг таъкидлашича,  бу сафар тарғибот ишлари ортиқча қоралаш  ёки одатдан ташқари адолатли кўрсатган ҳолатлар бўлган. Шундан келиб чиққан ҳолда ўлкадаги журналистик этика сақланмаганини айтишди.

Сайлов қонунига кўра телевидение орқали намойиш қилинган тарғибот материалларга албатта “реклама асосида” деган белги қўйилади. Шундай қилинмаса маълумот реклама асосидами ёки бошқа мақсатда бериляптими тушинарсиз бўлиши мумкин.  Эслатиб ўтсак, бунга қадар медиа тахлилчилар сайлов  олдида ОАВларни барча қоидаларни сақлашга чақиришган эди.

 

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz