Россиянинг Салехард шаҳрида ёнғин.Бир қирғизистонлик халок бўлди, яна иккиси касалхонада

Россиянинг Ямало-Ненецк автоном худудидаги Салехард шаҳридаги уйлардан бирида 9 апрель куни ёнғин юз берган. Худуднинг Тергов комитети сайтида берилган маълумотга кўра ёнғинда бир Қирғизистон фуқароси халок бўлиб, яна икки қирғизистонли касалхонага ётқизилган.

 Маълумотга кўра, ёнғин кечки соат 22:00 чамасида уйдаги газ баллондан келиб чиққан.

Терговчилар халок бўлган кишининг ва жабрланган икки одамнинг шахсини аниқлашди, улар маҳаллий «Ямата» фирмасида ишлаб юришган. Лекин, маълумотда ҳозирча жабрланганларнинг исми маълум қилинмаган.

Тергов комитети воқеа тафсилотларини ўрганишда давом этмоқда.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган