Россия: Ёш болали ҚРнинг фуқароси қамоқдан чиқмади. Иш элчиликнинг назоратида

Қирғизистоннинг талаби билан ҚР фуқароси Н.Ж. 10-апрелдан буён Россиянинг Москва шаҳридаги Кузьминск туман судида қамоқда. Онасидан ажратилган тўрт ойлик чақалоқ ичикиб, касалхонага тушиб қолди. Бу ҳақда ушланган аёлнинг қизи кеча “Ынтымакка” қа билдирган.

Аёл бундан 4 йил аввал Сузоқ туманининг Жўўн-Кунгой қишлоғида ёнғоқ ўрмонини ижарага олган. Ҳосил йиғими вақтида ўрмоннинг иккинчи “эгаси”  чиқади. Икки томон талашиб кетиб, иш судгача етган.

“Биз Жалолободда ёнғоқ ўрмонини ишлатар эдик. Ўрмон боши бир ерни икки кишига –бизга ва яна бошқа бировларга бериб юборган. Шу боисдан онам ернинг иккинчи “эга”лари билан жанжаллашган. Воқеа тўрт йил аввал бўлган. Онам зудлик билан Россияга кетган эди. Ўша бўйича энди ушлашибди”, – дейди қизи.

Унинг сўзларига кўра, онаси қидирувда эканини бунгача билмаган. Жалолободдаги қариндошларига ёки Москвага чақирув юборилмаганини айтади.

“Онам милиция ушлаб кетганидан кейингина  4 йил аввалги жанжал ёдимизга тушди. Бизнинг ўрмонни талашган кишиларга ҳеч қандай оғир жароҳат ёки моддий зарар келтирмаганмиз. Фақат улар биринчи бўлиб ариза ёзган. Бу тўрт ойлик фарзанди билан камаб қўядиган даражада жиноят бўлмаса керак”, – дейди у.

21-ёшдаги қизнинг  “Ынтымак”қа мурожаат қилганидан кейин бу тўғрида элчиликка хабар етган.  Дипломатия корпусининг вакиллари ушланган аёлнинг қизи билан учрашиб ҳуқуқий маслаҳат бергани хабар қилинган. Масала элчиликнинг назоратида.

“Ҳозир тўрт ойлик бола  Москва шаҳридаги касалхоналаридан бирида бўлиб, аёлнинг синглиси уни парваришламоқда. ҚРнинг фуқаросига нисбатан қўзғалган иш Москва шаҳрининг Кузьминск туман судида кўриб чиқилмоқда. Аёл  2017-йилнинг  10-апрелида ушлангани тўғрисида  РФ ИИМнинг Москва шаҳар Кузьминск тумани бўйича бошқармасидан  элчиликка тегишли хат келиб тушди.  Биз ишни назорат қилмоқдамиз”, – деди Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги матбуот котиби Гулбарчин Байимбетова.

Қизи онасига ёрдам бериш учун Жалолободдаги ҳамюртларига мурожаат қилиб, ҳудудий милициядан маълумотни аниқлашни сўранган. Бироқ улар  Сузоқ  РИИБдан қониқарли жавоб ололмаётганинин айтишди.

“Сузоқ  район суди  Москвага факс орқали хат юборгандагина берилар экан. Кеча юбордик дейишди. Бироқ у ерга етмабди. Кеча  Москва вақти билан соат  16:00даиш кўрилиши керак эди. Қизининг сўзларига кўра, норасидани болалар уйига бериб, аёлни қамаймиз дейишибди. Ҳозир ҳам шу иш бўйича юрибмиз”, – дейди қамоқда ўтирган аёлнинг юртдошлари.

Жалолобод вилоят  милицияси 1973-йили туғилган ҚР фуқароси Ж.Н.га нисбатан ҚРнинг Жиноят ва жазо кодексининг 167-моддаси (талончилик) билан иш қўзғалганинигина билдириб, қолган маълумотни аниқлаш учун вақт сўради.

ҚРнинг Россиядаги  элчилигидан аниқлик киритганидай, аёлга Сузоқ туман  милицияси халқаро қидирув эълон қилган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz