Россия: Петербургда яна бир портлаш бўлди

Россиянинг Петербург шаҳрида яна бир потлаш содир бўлди. Маълум бўлишича, 1999-йили туғилган фуқаро кутубхона олидидан топиб олган номаълум нарсани очиб кўраётган вақтда портлаб кетган.

Ҳозирда у касалхонада эканлиги айтилмоқда. Шифокорларнинг берган маълумотига кўра, унинг умрига хавф йўқ.
Воқеа тўғрисидаги маълумот аввал ижтимоий тармоқларда тарқала бошлаган. Портлаш ўтган суткада кечга яқин бўлгани айтилмоқда.
Жабрланган бола Санкт-Петербургдаги давлат университетининг талабаси эканлиги аниқланди. Хозирда мазкур воқеа бўйича махсус хизматлар текширув ишларини бошлади.
Эслатиб ўтсак, ўтган хафтада ҳам Петербургдаги метрода портлаш бўлиб, ўнлаган кишилар халок бўлган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz