RJ Ферузабону

Ферузабону – RJ ёки оддийроқ айтганда радио бошловчи. У 1988 йил 1 майда туғилган. Унинг эфирларини ҳар ҳафта душанбадан жумагача 106.1 тўлқинларида тинглашингиз мумкин.

“Зўр-зўр” радио дастурининг бошловчиларидан бири Ферузабону ўз ишини жуда-жуда яхши кўради. Бундан ташқари араб қўшиқчиси Нэнси Ажрамнинг қўшиқларини, Чингиз Айтматов асарларини, детектив фильмларни яхши кўради.

Олий маълумотли, Бишкекда Маҳмуд Қошғарий номидаги университетнинг, ҳуқуқшунослик факультетини якунлаган. Тил ўрганишни яхши кўради.

“Менинг дастурларимни тинглаганлар чинакамига маънавий ҳордиқ чиқаришларини истайман ва бу учун доимо харакатдаман”, – дейди Ферузабону.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган