Республикадаги имконияти чекланган болалар учун шароитлар яхшиланади

Қирғизистон бўйича 20 мактабда мустақил харкатлана олмаган ва қўриш қобилияти ночор болалар учун пандуслар, махсус ўриндиқлар ўрнатилиб, керакли шароитлар яратилган. Ундан ташқари махсус клуб очилиб, унга 249 бола иштирок этаётганлигини Билим бериш ва илм министрлиги маълум қилганлигини “Озодлик”нинг қирғиз хизмати ёзди.

Маълумотга кўра, ҳозирда 8 мактабда имконияти чекланган болалар инклюзив билим олиш андозлари билан ўқишмоқда.

Расмий маълумотлар бўйича, Қирғизистонда имконияти чекланган болаларнинг сони 28 мингдан ортиқ. Улар орасида 3 мингдан кўп бола махсус мактабларда, 4 мингга яқини умумий билим бериш мактабларида таълим олишади. Ундан ташқари 176 нафар имконияти чекланган бола уйларида билим олса, 20 мингдан ортиғи ҳеч қаерда ўқимайди.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz