Республикада руҳий касалликка чалинганларнинг сони 70 минга етди

 Бу рўйҳатга олингани. Норасмий маълумотда кўрсаткич икки марта кўп эканлиги айтилмоқда. Касалликка чалинганларнинг кундан кунга ортиши руҳий беморларга махсус дастурнинг йуқлигида. Икки йил аввал махсус дастур лойиҳаси тузилган бўлиб, бироқ  ҳукумат маъқулламаган эди.

Қирғизистон рухий касалликларга кўп дуч келган ўлкаларнинг қаторида. Ҳозирги кунда 6 млн.  халқдан 70 мингга яқин фуқоро ушбу касаллик билан курашмоқда. Уларнинг 500га яқини оғир аҳволда бўлганлиги боис, касалхоналарда шифокор назоратида.

“Руҳий касалликлар ҳаётнинг оғир шароитларидан ёки салбий энергиянинг кўпайиши оқибатидан келиб чиқади. Сўнг одам ёлғиз қолиб,рухий сиқилиш  холатига тушади. Дард кучайиб, стресс ҳолатида қолади. Ўз вақтида  шифокорларга мурожаат қилмаса, натижада рухий хасталикка дучор бўлади”,- дейди   Руҳий кассаликлар шифокори  Шерзод Мирзахўжаев.

Психолог Ақчач Жолдошеванинг сўзларига кўра, руҳий касаллик билан жабрланганларнинг сони ортиб бораётгани республика миқиёсида  махсус дастурнинг йўқлигидир. Яъни давлат ушбу дардни олдини олишда эътиборга молик  ишларни олиб бориши лозим.  Шу боис  икки йил аввал давлатда  психологлар , соғлиқни сақлаш минстрлиги билан биргаликда махсус дастурларни ишлаб чиқишиб,  ҳукумат эътиборига юборилган.

“Руҳий касалликлар айниқса куз ва бахор фассилларида қузғалувчи дард. Бахор фаслида қуёш нури инсон организимига ортиқча тегиши оқибатида гармонларга тасир кўрсатиб, руҳий кассаликларни қузғайди. Куз фаслида эса об ҳавонинг кескин даражада ўзгариб, совуқ тушган пайтида мазкур дард авж  олади. Аёллар эркакларга нисбатан ушбу дардга  3-4 маротаба кўпроқ дуч келади”,- дейди Ақчач Жолдошева.

ҚР соғлиқни сақлаш марказининг жанубий филиалидаги мутахассиси Эркегул Исманалиеванинг таъкидлашича, лойихада барча давлат  муассасаларида руҳий бўлимлар очилиши тасдиқланган. Бунга кўра мактаблар, махаллий ўз ўзини бошқариш органларида, оилавий шифокорлар марказларида махсус бўлимлар очилиб, халққа руҳий, маънавий ёрдам кўрсатишади.  Бунинг асосида кассалик  90%га камаяди.

Лойиҳа маъқулланса, шаҳарларда рухий марказлар очилади. Шу билан бирга барча давлат органларида руҳий марказлар иш олиб бориб, аҳоли соғлигини яхшилашга ёрдам беради. Бунинг учун махсусу штатда ўринлар кўриб чиқилиши лозим. Эслатиб ўтсак, тилга олинган лойиҳа 2 йил аввал ҳукумат эътиборига  юборилган.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz